Сирдарёда тарбиячилар болани узр сўрашга мажбурлади (видео)
3-саҳифа
−
17 Октябрь 8075 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги “Шодлик” номли хусусий мактабгача таълим ташкилотида 2 нафар тарбиячи бир болани йиғлатиб, кечирим сўрашга мажбурлаётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Оқолтин туманидаги “Шодлик” номли хусусий мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Н.А. машғулот вақтида тарбияланувчига нисбатан ноўрин сўзлар ишлатган ва педагог этикасига зид хатти-ҳаракат содир этган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўрилиб, икки нафар тарбиячи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Мазкур воқеа юзасидан мактабгача таълим тизимида педагогларнинг ахлоқий масъулиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Хива туманидаги хусусий мактабгача таълим муассасаларидан бирида муассаса раҳбари болани жароҳатлаган эди.