Сирдарёнинг икки туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
22 Июль 2023
7620Сирдарё вилоятининг Оқолтин ҳамда Гулистон туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди
Қайд этилишича, бугун, 22 июль куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилган.
Оқолтин туман ҳокими лавозимига шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сифатида ишлаб келаётган Комилжон Юлдошалиевич Эрназаров номзоди тасдиқланган.
Маълумот ўрнида, Комилжон Эрназаров 1984 йил Сирдарё туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини вилоят молия бошқармасида етакчи иқтисодчи сифатида бошлаган. Турли йиллар давомида бошқарма бошлиғи ўринбосари, собиқ Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.
Шунингдек, депутатлар томонидан Ўлмасжон Ёрмуҳаммадович Мамадаминов номзоди Гулистон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Ўлмасжон Мамадаминов 1976 йилда Оқолтин туманида туғилган бўлиб, мазкур тайинловга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
LiveБарчаси