Тошкентдаги массажчилар фоҳиша эканлиги аниқланди
Жамият
−
13 Март 2020
93999Тошкент шаҳрида интернет орқали массаж хизматини таклиф қилаётганлар аслида интим хизмат кўрсатгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Қайд этилишича, 11 март куни, ИИББ ходимларига интернет сайтларидан бирида Севара исмли қиз массаж хизматини таклиф қилиб, шуни ниқоб қилиб интим хизматлар кўрсатаётгани ҳақида хабар етиб келган. ИИББ ходимлари Севара исмли мазкур қиз қўлга олиб, у аслида 27 ёшли Озода Ж. эканлиги аниқлаган. Қиз ҳақиқатан ҳам интернетга мазкур эълонни жойлаштирганини тан олган.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғулланиш)га асосан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва Шайхонтоҳур тумани ИИБга жўнатилган.
Худди шундай чоралар 30 ёшли Динара А.га нисбатан ҳам қўлланилган. У ҳам массаж баҳонасида интернет тармоқлари орқали интим хизматлар таклиф қилган.
Шунингдек, 11 март куни Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган гўзаллик салонида косметология ва оддий массаж хизматидан ташқари, ташриф буюрувчи эркакларга интим хизматлар ҳам кўрсатилиши аниқланган. Маълум қилинишича, салонда массажчи бўлиб ишлаган 20 ёшли Одина Д. салонда кўрсатилган интим хизмат учун 100 минг сўм олаётганда қўлга тушган.
Мазкур салонда Одина Д.дан ташқари, 20-32 ёш оралиғидаги яна олти нафар аёл ҳам массажчи ниқоби остида фоҳишалик билан шуғулланиши маълум бўлган.
Умида Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик ёки фоҳишахона сақлаш)га асосан иш қўзғатилган. Бошқа массажчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғуланиш)га асосан иш қўзғатилган.
LiveБарчаси