Сирдарёда 62,5 млрд сўмлик газ ўғирланиши ортидан икки киши ушланди
3-саҳифа
−
15 Январь
4766Аввалроқ, Сирдарёда давлатга 62 млрддан зиёд зарар етказган метан “заправка” аниқлангани ҳақида хабар бергандик.
Ушбу ҳолат юзасидан икки киши қўлга oлинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати ҳабар берди.
Маълумотларга кўра, “Б.М.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар жамиятга қарашли Боёвут тумани “Беруний” маҳалласида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида тижорат мақсадларида ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, ҳисоблагичдан ташқари газ тармоғига тўғридан тўғри ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний равишда табиий газни ўғирлагани аниқланган.
Ҳолат юзасидан “Б.М.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар шахс процессуал тартибда ушланган.
Жавоҳир Йўлдашов