Сирдарёда давлатга 62 млрддан зиёд зарар етказган метан “заправка” аниқланди
3-саҳифа
−
12 Январь
10021Сирдарёда метан “заправка” 62 млрд 488 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
“Ўзэнергоинспекция” томонидан ДХХ ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган.
Хусусан, Боёвут туманида жойлашган “Б.” МЧЖга қарашли АГТКШга тортилган газ қувури кўздан кечирилганида, газ ҳисоблагичдан олдин ер остидан шохобча ҳудудига газ қувури олиб кирилиб, резина шланг орқали табиий газни сотишга йўналтирилган ҳолда ундан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 62 млрд 488 млн сўмни ташкил этяпти.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзенергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармаси мансабдор шахси 50 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда қўлга олинганди.