Сингапурлик олимлар коронавирус билан боғлиқ янги ихтирони тақдим этди

Олам

image

Сингапурдаги Материалшунослик ва муҳандислик институти олимлари коронавирус аломатларини қайд этиб борувчи махсус датчиклар тизимини ишлаб чиқишди. Уни исталган турдаги ниқобга ўрнатиш мумкин. Бу ҳақда "The Straits Times" хабар берди.

Ушбу “мониторинг тизими” датчиклари тана ҳарорати, қоннинг кислород билан тўйинганлик даражаси (сатурация), артериал босим ҳамда юрак уришини кузатиб боради. Тўпланган маълумотлар асосида фойдаланувчи коронавирусга чалинган-чалинмаганини билиб олади.

Тизим полимер материал билан қопланган сенсорлардан иборат — улар одатда болалар учун ўйинчоқлар ясашда қўлланилади. Датчиклар ўрнатилувчи матераллар эгилувчан ва сув ўтказмайди. Тизимда маълумотларни реал вақт тартибида смартфондаги иловага узатиб турувчи Bluetooth қурилма ҳам ўрнатилган.

Тизимни исталган турдаги (бир марталик ва кўп марталик) ниқобга ўрнатса бўлади, чипларни исталган пайтда ечиб олиб, ниқобни ювиб қайта фойдаланиш мумкин.

Сентябрь ойи охирларида тизим клиник синовлардан ўтказилади, синов яхши ўтса, уни тижорий фойдаланишга чиқариш режалаштирилган. Ниқоб нархи 50 доллар, агар у кенг оммага тақдим этилса, нархи 20 долларга тушиши мумкин.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сингапур коронавирус

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг