Сингапурда янги Президент сайланди
Олам
−
02 Сентябрь 2023
11978Сингапур Бош вазирининг собиқ ўринбосари Тарман Шанмугаратнам мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 70,4 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар беради.
Унинг президентликдаги рақиблари Нг Кок Сонг ва Тан Кин Лиан 15,72 фоиз ва 13,88 фоиз овоз тўплаган. Сайловларда жами 2,48 миллиондан ортиқ сингапурликлар қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 май куни Сингапурнинг аввалги Президенти Ҳалима Ёқуб икки кунлик давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келганди. 24 май куни Кўксарой қароргоҳида Сингапур раҳбари Ҳалима Ёқубни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев самимий қарши олган. Сингапурнинг илк аёл Президенти Самарқандга поездда борган эди.
Акобир Сайидов