Сингапурда карантин қоидаларини менсимаган шахсга ўзгача жазо берилди
Олам
−
29 Март 2020
26053Сингапур ҳукумати биринчи марта маҳаллий аҳоли вакилини фуқароликдан маҳрум қилди. Ушбу жазога лойиқ кўрилган эркак карантин қоидасини қўпол равишда бузган. Бу ҳақда бугун, 29 март куни Республиканинг иммиграция ва назорат идораси хабар бермоқда.
“53 яшар Го Илья Виктор Сингапурга 19 март куни Индонезиядан келган. Унга 14 кун давомида уй шароитида карантинда бўлиш топширилган эди. Аммо шунга қарамай, у мамлакатни яна тарк этиб, Индонезиянинг Батам оролига борган”, дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, у Сингапурга қайтгач, яна бир бор огоҳлантирилади. Бироқ бу чораларга жиддий қарамаган Го Илья Виктор 24 март куни яна мамлакатдан чиқиб кетади.
Бошқармада маълум қилинишича, унга нисбатан “қасддан қилинган қонунбузарликнинг жиддийлигини ҳисобга олиб, фуқароликдан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган”. деб таъкидлади.
Қонунбузарга нисбатан яна бошқа жазолар қўлланилгани ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.
Сингапурда карантин қоидаларини бузганларга 10 000 сингапур доллари (7000 АҚШ доллари) жарима ва/ёки 6 ойгача қамоқ жазоси қўлланилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Сингапурда АҚШда коронавирусга 802 нафар одам чалинди. 23 бемор шифо топган бўлса, 16 киши вафот этди.