Сингапур тарихида илк бор денге безгаги кенг кўламда тарқалиши кутилмоқда – ОАВ
Олам
−
04 Июнь 2020
5530Сингапур расмийлари мамлакат тарихида илк бор денге безгаги кенг кўламда тарқалишини кутмоқда. Бу қисман COVID-19 пандемияси туфайли ижтимоий чекловлар билан боғлиқ. Бу ҳақда бугун, 4 июнь куни “The Straits Times” газетаси ёзмоқда.
Дастлабки беш ой ичида денге безгагига чалинганлар сони 9,2 минг кишидан ошди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баравар кўп, деб ёзади газета. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш миллий агентлигининг прогнозига кўра, йил охирига келиб бу кўрсаткич 2013 йилдаги тарихий максимал даражадан ошиб кетиши мумкин. Ўшанда мамлакатда 22 мингдан ортиқ ушбу безгакка чалиниш ҳолати қайд этилган эди.
Бундан ташқари, йил бошидан бери Сингапурда денгедан 12 киши ҳалок бўлди. Ўтган йил ушбу кўрсаткич 20 кишини ташкил этган эди.
Инфекцияга чалинганлар сонининг кўпайиши "ҳаёт тарзидаги ўзгаришлар, пашша-чивинлар кўпайган вақтда кўпчиликнинг уйда бўлаётгани" билан изоҳланади. Бир вақтнинг ўзида, бу йил тахминан 30 йил олдин кузатилган кучлироқ иситма тури қайд этилди.
Маълумот ўрнида, денге безгаги субтропик ва тропик иқлимли ўлкаларда тарқалган хавфли вирусли касалликдир. Унинг асосий ташувчилари Aedes aegypti чивинлари ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь