Си Цзиньпин уруш бошланганидан бери илк бор Зеленскийга “сим қоқди”
Олам
−
26 Апрель 2023
10962Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Украинада уруш бошланганидан бери биринчи марта Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон суҳбатини амалга оширди. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди.
Қайд этилишича, бу хабарни Украина Президентининг ўзи ҳам тасдиқлаган.
“Мен ХХР Раиси билан телефон орқали узоқ ва мазмунли суҳбатлашдим. Ўйлайманки, бу мулоқот, шунингдек, Украинанинг Хитойдаги элчисини тайинлаш бизнинг икки томонлама муносабатларимизни ривожлантиришга кучли туртки беради”, деб ёзади Зеленский ўзининг Twitter'даги саҳифасида.
Си Цзиньпин эса Пекин халқаро вазиятдан қатъий назар Киев билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Си Цзиньпин Россияга борган ва Владимир Путин билан учрашганди. Учрашувда Украина масаласи ҳам муҳокама қилинган. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги “Украина инқирозининг ечими бўйича” 12 банддан иборат ўз позициясини ҳам маълум қилганди. Зеленский эса буни Хитойнинг тинчлик режаси эмас, балки Пекиннинг фикрлари деб баҳолаган. Апрель ойи бошида ХХР Раиси Зеленскийга қўнғироқ қилишини ва у билан мамлакатдаги вазиятни муҳокама қилишини ҳам маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь