Си Цзиньпин Хитой қўшинларини шай ҳолатга келтиришга буйруқ берди
Олам
−
08 Март
21824Хитой раҳбари Си Цзиньпин Қуролли кучларни денгиздаги ҳарбий можароларга тайёргарликни мувофиқлаштиришга, мамлакатнинг денгиз чегаралари ва манфаатларини ҳимоя қилишга буйруқ берди. У бу ҳақда кеча, 7 март куни Хитой парламентининг йиллик йиғилишида маълум қилган.
ХХР раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакатда киберкосмик мудофаа тизимини яратиш ва миллий тармоқ хавфсизлигини таъминлаш имкониятларини яхшилаш зарур. Қолаверса, Си Цзиньпин ҳарбийларни ислоҳотларни олға суришга ва ривожланаётган ҳудудларда стратегик имкониятларни ошириш учун инновацияларни рағбатлантиришга чақирган.
Шунингдек, Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И мамлакатнинг Жанубий Хитой денгизидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлаган ва бошқа давлатларнинг провокацияларидан огоҳ бўлишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ҳиндистон Хитой чегарасига ўн минг аскар жўнатган эди. Бундан аввалроқ эса Эрон, Хитой ва Россия биргаликда ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказиши ҳақида хабар қилгандик. Айни вақтда эса Жанубий Корея Америка Қўшма Штатлари билан бирга Freedom Shield қўшма машғулотларини ўтказмоқда.