Си Цзиньпин Хитой 100 йил олдин қўйган мақсадига эришганини маълум қилди

Олам

image_2021-07-01_22-19-12
Даҳанаки жангчилар: АҚШ-Хитой қарама-қаршилигида ким қудратлироқ? (1-қисм) north_east

Даҳанаки жангчилар: АҚШ-Хитой қарама-қаршилигида ким қудратлироқ? (1-қисм)

Хитой Халқ Республикаси мутлақ қашшоқликни йўқ қилиш ва ўртача фаровонлик жамиятини барпо этиш бўйича юз йилликнинг биринчи мақсадига муваффақиятли эришди. Бу ҳақда бугун, 1 июль куни Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Бош котиби, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин партиянинг 100 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда шундай деди:

“Биз юз йилликнинг биринчи мақсадига эришдик ва Хитойда ҳар томонлама фаровон бўлган ўрта синф жамиятини қурдик”.

Шунингдек, Си Цзиньпин хитойликларнинг умумий иккинчи мақсади ҳақида ҳам сўз юритди. 

“Бу шуни англатадики, биз Хитойда мутлақ қашшоқликни йўқ қилиш бўйича тарихий вазифани ҳал қилдик. Ва энди биз иккинчи мақсадимиз — Хитойни ҳар томонлама буюк, замонавий социалистик давлатга айлантиришга эришиш йўлида ишончли ҳаракат қилмоқдамиз”, дейди давлат раҳбари.

Хитой мафкурасига кўра, “икки юз йилликнинг”нинг мақсади — 2021 йилда, яъни партиянинг 100 йиллигига қадар “сяокан” (ўртача фаровонлик) жамиятини қуриш ҳамда 2049 йилда ХХР ташкил топганининг юз йиллигига қадар Хитойни кучли, демократик, маданиятли, уйғунлашган ва замонавий социалистик давлатга айлантириш.

Маълумот ўрнида, Хитой Коммунистик партиясига 1921 йилда асос солинган ва ўша вақтда мамлакат олдига 100 йиллик режа қўйилган. Унга кўра, юқорида Си Цзиньпин таъкидлаганидек, мамлакатда мутлақ қашшоқликни йўқ қилиш ва ўртача фаровонлик жамиятини барпо этиш — бош мақсад бўлган. Ушбу вазифа бажарилди.

Бундан ташқари, Хитой Халқ Республикаси ташкил топган 1949 йилда ҳам 100 йиллик режа қўйилган эди. Унга кўра, 2049 йилга қадар Хитойни кучли, демократик, маданиятли, уйғунлашган ва замонавий социалистик давлатга айлантириш вазифаси қўйилган.

Қайд этиш керакки, 1950-йилларда давлат энди ташкил топган пайтларда Хитой дунёнинг энг камбағал мамлакатларидан бири эди. Бугун эса бир вақтлар ночор бўлган Хитой дунёнинг камида иккинчи иқтисодиёти ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

298

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг