Швейцарияда аҳоли сонини чеклаш бўйича референдум ўтказилади
Олам
−
12 Февраль 3318 1 дақиқа
Жорий йилнинг 10 июнь куни Швейцария Халқ партияси (SVP) томонидан илгари сурилган аҳоли сонини 10 миллион киши билан чеклаш ташаббуси бўйича референдум бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматиган таяниб, “Bloomberg” хабар берди.
Ташаббусга кўра, агар мамлакатнинг доимий аҳолиси (ҳозирда 9,1 миллион киши) 9,5 миллиондан ошиб кетса, ҳукумат ва парламент муайян чоралар кўриши шарт бўлади. Бундай ҳолатда ҳукумат янги келаётган шахсларга, жумладан, бошпана сўраётганларга ва хорижликларнинг оила аъзоларига киришни рад этиши мумкин.
Агар аҳоли сони 10 миллион кишига етса, қўшимча чекловлар жорий этилади. Агар шундан кейин ҳам аҳоли сони камайишни бошламаса, ҳукумат Европа Иттифоқи (ЕИ) билан эркин ҳаракатланиш тўғрисидаги келишувдан чиқишга мажбур бўлади. Европа Иттифоқи Швейцариянинг энг йирик экспорт бозори ҳисобланади.
Партия ташаббусига қарши чиққанлар эса бу қадам ЕИ билан муҳим келишувларга хавф солиши ва мамлакат иқтисодига зарар етказиши мумкинлигини айтмоқда.
Маълумотларга кўра, сўнгги 10 йил ичида Швейцария аҳолиси қўшни ЕИ давлатларига нисбатан ўртача беш баравар тезроқ ўсган. Бу эса мамлакатнинг иқтисодий муваффақияти чет эллик мутахассислар ва мутахассис кадрларни жалб қилаётгани билан изоҳланади.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль