Швецияда уруш бошланиши мумкин – Мудофаа вазири

Олам

image

Швеция Қуролли кучлари бош қўмондони Микаэль Бюден мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиш жараёни якунланиши арафасида барча фуқароларни эҳтимолий урушга тайёр туришга чақирди. Фуқаролик мудофааси вазири Карл-Оскар Булин ҳам худди шундай чақириқ билан чиқди. Бу ҳақда у "Халқ ва мудофаа" миллий хавфсизлик конференциясида сўз очди.

"Буни мендан олдин ҳам кўпчилик айтган, лекин буни ўз позициямдан келиб чиқиб айтмоқчиман. Очиқчасига айтганда: Швецияда уруш бўлиши мумкин. Мен биринчи навбатда сизнинг қўрқувингизга эмас, балки идрокингизга мурожаат қилмоқчиман. Мен кўпроқ шведлар ўйлашга ҳам чўчийдиган “агар уруш бошланса, биз нима қиламиз?” деган саволнинг жавобини топишга ҳаракат қиляпман”, деган  вазир.

Булин вазиятни жиддий деб атади ва фуқаролик мудофаасини қайта қуриш етарлича эмаслигидан хавотирини билдирди.

"Бу жуда жиддий вазият, гап эндиликда оддий сўздан амалга ўтиш ҳақида кетмоқда. Биз бу вазият қанчалик жиддий эканини тушунишимиз ва бунга тайёргарлик кўришимиз керак", дейди Бюден.

Маълумот учун, фақат Венгрия ва Туркия 200 йилдан ортиқ нейтрал бўлиб келган Швециянинг НАТОга қўшилиши ҳақидаги протоколларни ратификация қилмаган. Қиролликнинг альянсга аризасини маъқуллаш учун Туркия мамлакат расмийларидан терроризмга қарши кураш тўғрисидаги янгиланган қонунни, хусусан, Анқара томонидан террорчилик ташкилоти деб эълон қилинган Курдистон ишчилар партиясига қарши курашиш масаласида амалда қўллашни талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, Туркия парламентида Швециянинг НАТОга аризаси бўйича овоз бериш 16 январдан кейин бўлиб ўтиши айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Швеция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг