Швецияда “орзудаги иш” ваканцияси эълон қилинди – маош 2 300 доллар
Бу қизиқ
−
04 Июнь 2020
13330Швецияда ғаройиб бўш иш ўрни пайдо бўлди. Унга кўра, ходимнинг вазифаси фақат иш кунининг бошида ва охирида Корсвеген станциясида чироқларни ёқиш ва ўчиришдан иборат бўлади. Бу ҳақда “Sveriges Radio” хабар бермоқда.
"Доимий вазифа" деб номланган лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, рассомлар Симон Голдин ва Якоб Сеннебю 2,3 минг АҚШ доллари миқдорида маош тўлашга тайёр. Ходим ҳар қандай вақтда ишдан кетиши, истаса умрининг охиригача ўз лавозимида қолиши мумкин. Лойиҳа 120 йилга мўлжалланган.
Станция фақат 2026 йилда қуриб битказилади. Аммо ҳозирда 175 нафар талабгор ваканция учун аризаларни нафақат Швециядан, балки АҚШ, Тайвань ва Филиппиндан ҳам тақдим этишган. Рассомларнинг таъкидлашича, ходим Гётеборгеда яшашга мажбур бўлади. Улар танланган номзодни ушбу шаҳарга кўчириш масаласини кўриб чиқишга тайёр.
Муаллифларнинг фикрига кўра, бадиий эксперимент жамиятдаги тобора кучайиб бораётган тенгсизликка эътиборни жалб қилиш учун мўлжалланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь