Швецияда Қуръонни ёқмоқчи бўлганларга рухсат берилмади

Олам

image

Стокгольм полицияси Ироқ элчихонаси олдида Қуръон ёқиш билан митинг ўтказишга рухсат бермади. Бу ҳақда кеча, 16 февраль куни куни SVT телеканали хабар берди. 

“Умуман олганда, хавфсизлик полициясининг маълумотларига кўра, Қуръонни ёқиш ҳаракатлари сони ортган ва бунинг ортидан қисқа муддатда Швеция ва Швеция манфаатларига ҳужум қилиш хавфи ҳам ортиши мумкин”, дейилади полициянинг режалаштирилган акция бўйича қарорида.

Ўтган ҳафта Стокгольм полицияси ҳам Туркия элчихонаси олдида Қуръон ёқиб янги акция ўтказишга рухсат бермади. Намойиш учун ариза берган Apallarkerna гуруҳи Швециянинг НАТОга киришига қарши ва бу ҳаракат жараённи саботаж қилиш усули бўлади. Хавфсизлик полицияси аввалроқ бундай намойишлардан кейин қиролликка қарши террорчилик таҳдидлари сони ортганини қайд этган эди. 

Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида Туркия ва Швеция ўртасида Стокгольмдаги Туркия элчихонаси яқинида Қуръон ёқиб юборилгани сабабли катта жанжал келиб чиққан эди. Мусулмонлар учун муқаддас китоб жорий йилнинг 21 январь куни Туркия дипломатик миссияси олдида ўнг қанот экстремистик “Қаттиқ келишув” партияси етакчиси Расмус Палудан томонидан оммавий равишда ёқиб юборилди.

Бундан ташқари, январь ойи ўрталарида Курдистон Ишчи партияси (PKK)ни қўллаб-қувватлаш мақсадида Курд демократик жамоат маркази уюштирган митингда намойишчилар Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған тасвири туширилган қўғирчоқни Стокгольм мэрияси қаршисидаги кўприк устунига оёғидан осиб кетган эди. 

Бошқа мамлакатларда Швецияга муносабатни таҳлил қилувчи Швеция институтида таъкидланганидек, жорий йилнинг январь ойида мусулмонларнинг муқаддас китобига қилинган  ҳаракат қиролликнинг дунёдаги обрўсига ниҳоятда салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг кеча, 16 февраль куни Туркияга ташриф буюриб, Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан учрашди ва қўшма матбуот анжуманида Швецияда Қуръоннинг ёқиб юборилишини қоралаб, Туркия ва дунёдаги мусулмонларнинг ҳис-туйғуларини тушуниш билан қабул қилишини айтди


Мақола муаллифи

Теглар

Швеция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг