Швеция чегарасида “Зомби овчилари” ушланди

Олам 6389
image

Швед божхоналари немис миллатига мансуб эр-хотинни чегарада тўтатишди. Уларнинг ёнидан қурол-яроғ захираси чиқди. Жуфтликнинг машинасида “Зомби овчилари” деган ёзув ёпиштирилган эди. Бу ҳақда “LAD Bible” ёзмоқда

Шунингдек, уларнинг машинасидан яна битта стикер топилган: “Инфекциядан зарарланганларнинг барчаси отиб ташланади”, деб ёзилган эди унда. Машина салони ва юкхонаси текширилганда у ердан ўқотар қуроллар: милтиқ, тўппонча, арбалет, кўздан ёш оқизувчи газ баллонлари, зарба бериш қуроллари ва бошқа совуқ қуроллар чиқди.

Шу муносабат билан Германиянинг икки фуқароси қурол олиб киришга урингани учун ҳибсга олинган. Сабаби Швеция чегарасида бунинг учун рухсат талаб қилинади. Эр-хотиннинг таъкидлашича, ўқотар қуроллар ва бошқа нарсалар фақат кўргазма учун  бўлган ва улардан фойдаланиш ниятлари бўлмаган.

“Сўроқ пайтида улар инфекцияга чалинганларни отишни режалаштирганликлари ҳақида маълумот олинмади”, деди прокурор.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 331
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×