Штаб ва ССВнинг баёнотлари яна бир-бирини рад этяпти. Коронавирусдан ўлим бўйича асл вазият қандай?

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар 423 нафарга етди. Бироқ, одамлар орасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги касаллик, жумладан ўлим ҳолатларини яшираётгани ҳақида гап сўзлар тарқалмоқда. Бу тўғрими? 

Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева жавоб қайтарди.

“Агар беморда коронавирус инфекцияси ташхиси тасдиқланган бўлса ва улар ушбу инфекция асоратидан вафот этган бўлса, улар коронавирусдан ўлган беморлар рўйхатига қўшилади. 

Агар беморда коронавирус инфекцияси фонида хаёти давомида орттирган сурункали касалликлари ёки ҳаётга хавф солувчи патологиялар асорати натижасида вафот этган бўлса, унда ўлим сабаби сифатида асосий касаллик кўрсатилади”, дейди Нуруллаева. 

Штаб аъзосининг фикрларини қайта-қайта ўқиб ҳам тушуниш қийин. Асли бу ҳаётда ким соғлом? Ҳамманинг у ёки бу касаллиги бор. Бу жиҳатдан қарасангиз коронавирус фонида исталган одам вафот этиши мумкин. Бундан чиқди улар коронавирусдан вафот этганлар қаторига кирмайди, шундайми? 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугунгача коронавирусдан вафот этган беморларнинг у ёки бу йўлдош касаллиги бўлгани ва улар коронавирус инфекцияси фонида вафот этганини иддао қилади. Хўш, нега ССВ ва штаб аъзоси Наргиза Нуруллаеванинг жавобида ўзаро мутаносиблик қаерда? 

Бу штаб аъзолари ва ССВнинг баёнотлари бир-бирига тўғри келмаётган биринчи ҳолат эмас. Аввал ҳам шунга ўхшаш ҳодисани дезинфекцион туннеллар масаласида кузатдик. ССВ дезинфекцион туннеллар самарасизлигини айтиб чиққандан бир кун ўтиб штаб аъзоси Рустам Икромов ССВнинг баёнотига қарши чиқди. Охир-оқибат ушбу туннеларни муомаладан чиқариш бўйича қарор қабул қилинди


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

384

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг