Шойгунинг Ўзбекистонга ташрифи АҚШ қўшинларининг ҳаракати билан боғлиқми?

Жамият

image

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Тожикистон ва Ўзбекистонга ташрифи АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши билан боғлиқ хавотир билан изоҳланди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

Нашрнинг ҳарбий-дипломатик манбаларига кўра, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг ушбу Республикаларнинг ҳарбий идоралари раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказиши, авваламбор, Афғонистондан Америка қўшинларининг олиб чиқилиши фонидаги хавотир билан боғлиқ.

Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё минтақасида Афғонистондаги воқеалар таъсири остида ривожланаётган вазият Шойгунинг Душанбе ва Бухородаги музокараларида асосий масалага айланган.

“АҚШ Президенти Жозеф Байден томонидан эълон қилинган Америка қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши масаласи Марказий Осиёда экстремизм ва минтақа давлатларидаги вазиятни беқарорлаштиришнинг қўшимча манбаига айланиши аниқ”, дейди манба.

У Афғонистондаги беқарорликни минтақадаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши мумкин бўлган асосий омил деб атаган.

“Толибон” ва ИШИД ҳукумат қўшинлари ҳамда Афғонистон ҳукумати вакилларига қарши ҳаракатларни кучайтириб, шов-шувли террористик ҳужумларни амалга оширмоқда. Вашингтон аслида муваффақиятсизликка учради. Ва ҳеч нарса вазият яқин келажакда ижобий томонга ўзгариши мумкинлигига ишора қилмаяпти”, дейилади хабарда.

Унинг сўзларига кўра, ушбу масалага жиддий эътибор кеча, 27 апрель куни Тожикистон пойтахтида бўлиб ўтган КХШТ мамлакатлари Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилишида ҳам қаратилган.

“Афғонистондан келиб чиқадиган таҳдидларнинг кучайиши КХШТ атрофида узоқ муддатли зиддиятли ўчоқларнинг вужудга келиши учун олдиндан айтиб бўлмайдиган сценарий яратмоқда. Шу муносабат билан КХШТ мамлакатлари ҳарбий раҳбарлари Душанбеда бўлиб ўтган учрашувда ташкилот аъзоларининг миллий ва жамоавий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади. Хусусан, улар афғон таҳдидларига тезкорлик билан жавоб бериш учун қарорларни қабул қилиш механизмини такомиллаштириш ҳақида фикр алмашди”, дейди манба.

Маълумот учун, Шойгу 26-27 апрель кунлари Тожикистонга иш сафари уюштирди. У Душанбеда КХШТ Вазирлар Кенгашининг мажлисида қатнашди ва Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Мирзо билан музокаралар олиб борди. 

Бугун, 28 апрель куни Шойгу Бухорога ташрифи доирасида Республика Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов билан учрашди. Унда Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2025 йилгача стратегик шериклик дастури имзоланди.

Шунингдек, Шойгу Ўзбекистонга “фашизмга қарши кураш” архив ҳужжатларини олиб келди.

Жорий йилнинг 14 апрель куни  “Толибон” барча хорижий кучларни Афғонистондан олиб чиқиб кетишни талаб қилди.

Шундан сўнг, Америка Қўшма Штатлари хорижий ҳарбий контингентни олиб чиқиш жараёни доирасида Афғонистондан ҳарбий техникани олиб чиқишни бошлади.

Жорий йилнинг 26 апрель куни АҚШ ва НАТО Афғонистондан қўшинларини ҳам олиб чиқиб кетишни бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

626

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made