Шотландия етакчиси мамлакатни ЕИга қайтаришга ваъда берди
Олам
−
02 Январь 2021
4307Шотландиянинг биринчи вазири (Ҳукумат раҳбари) Никола Стержен Европа Иттифоқидан минтақа тез орада унинг таркибига қайтишини айтиб, “чироқни ўчирмасликни” сўради.
“Европа, Шотландия тез орада қайтади. Чироқни ўчирма”, деган у ўзининг Twitter`даги саҳифасида.
Буюк Британия 2021 йил 1 январь куни ЕИдан чиқиш жараёнини якунлади. Йил давомида Иттифоқ ва Буюк Британия вакиллари келгусидаги муносабатлар қай йўсинда бўлшини муҳокама қилди.
Шотландия расмийлари мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишига қарши эканликларини бир неча бор билдирган ва келажакда Буюк Британиядан чиқишини айтган. 2014 йилда ўтказилган референдум шотландларнинг 55 фоизи Буюк Британиядан ажралишига қарши эканлигини кўрсатган.
2019 йил апрель ойида Стержен аксарият аҳолининг истагига кўра 2021 йил майига қадар яна бир референдум ўтказишга ваъда берди. 2019 йил октябрида Эдинбургда Буюк Британиядан мустақилликни қўллаб-қувватловчи 200 минг кишилик марш бўлиб ўтди.
2020 йилнинг январида Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Шотландия расмийларининг янги референдум ўтказишини рад этди. У Стержен ва унинг тарафдорлари 2014 йилги референдум мустақиллик ҳақидаги “авлодлар давомидаги ягона” референдум бўлишига ваъда берганини эслатган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь