Шомуродовнинг трансфер нархи пасайди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Дунёга машҳур "Transfermarkt" портали Италия А Сериясида тўп тепувчи футболчиларнинг транфсер нархини янгилади. Нашр томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг ҳам трансфер нархи эълон қилинган. 

Эътиборлиси, Шомуродовнинг қиймати 1 миллион еврога пасайган. Ҳужумчининг янги нархи 7 миллион еврони ташкил қилади. 

Маълумот учун, Италия чемпионатида тўп тепувчи футболчилар орасида энг қиммат нархни "Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леао қайд этган. Португалиялик футболчининг нархи 85 миллион еврони ташкил қилмоқда.

А Сериянинг энг қиммат футболчилари учлигидан Душан Влахович (80 миллион евро) ва Лаутаро Мартинес каби футболчилар ўрин олган. 

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов жорий мавсум "Рома" сафида 8 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Shomurodov Roma

Баҳолаганлар

688

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг