Шомуродовнинг голи “Ростов”га 3 очко келтирди
Спорт
−
15 Апрель 2019
4334Кеча, 14 апрель куни Россия премьер лигасининг 23-тур ўйинлари ўтказилди.
Таркибида ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган “Ростов” ўз майдонида “Спартак Москва” жамоасини қабул қилиб, 2:1 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди.
Ўйиннинг иккинчи тайми 63-дақиқасида майдонга тушган Элдор Шомуродов 80-дақиқада жорий мавсумдаги иккинчи голини киритиб, “Ростов”га 3 очкони тақдим этди.
Еврокубоклар зонаси учун курашаётган жамоа айни пайтда 35 очко тўплаб, турнир жадвалининг 6-ўринида бормоқда.
LiveБарчаси