Шомуродов тур рамзий жамоасига кирди
Спорт
−
20 Январь 2979 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Истанбул Башакшеҳир” ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Sofascore” талқини бўйича Туркия Суперлигасининг 18-тур рамзий жамоасидан ўрин олди.
Туркия Суперлигасининг 18-тури доирасида “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси ўз майдонида “Фатих Карагюмрюк” клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Мазкур учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушди. Шомуродов ўйинда жамоасининг дастлабки голига муаллифлик қилди. “Sofascore” портали томонидан Элдорнинг ўйиндаги ҳаракатлари 8 балл билан баҳоланди. Файзуллаевнинг ўйини эса 6 баллга лойиқ кўрилди.
Айни дамда Элдор Шомуродов Суперлигада 13 та гол билан энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Кейинги ўринда 11 та гол билан “Трабзонспор” ҳужумчиси Пол Онуачу ва “Фенербаҳче” форварди Талиска бормоқда.
Маълумот учун, Туркия Суперлигаси 18-тур якунига кўра, “Галатасарой” 43 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Фенербаҳче” 42 очко билан иккинчи, “Трабзонспор” 38 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. “Истанбул Башакшеҳир” эса 26 очко жамғарган ҳолда 6-поғонада жойлашган.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль