Шольц Байден, Макрон ва Стармер билан келишгач, Путинга қўнғироқ қилган – “Bild”

Олам

image

Германия канцлери Олаф Шольц Россия Президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилиш режаларини 18 октябрь куни АҚШ ва Франция Президентлари Жо Байден ва Эммануэль Макрон ҳамда Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер билан тўрт томонлама форматда муҳокама қилган. Бу ҳақда “Bild” газетаси хабар берди.

Кейин Берлинда тўрт давлат етакчилари учрашганди.  

Газетанинг ёзишича, Шольцнинг Путин билан суҳбатидан кўзланган мақсад Россия раҳбарининг Украина бўйича музокараларга тайёр ёки тайёр эмаслигини тушуниш бўлган.

Шу билан бирга, канцлер немис тилида гапирган, шунинг учун Россия раҳбари таржимонга муҳтож бўлмаган. Бироқ Путин, “Bild” нашрининг ёзишича, рус тилида жавоб берган. Шольц эса, Ангела Меркелдан фарқли ўлароқ, рус тилини билмаслиги сабабли, Президентнинг сўзлари унга таржима қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Олаф Шольц ARD телеканалига берган интервьюсида Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказиш ниятини тасдиқлаган, бироқ бу ишни шериклари билан келишувсиз амалга ошириш ниятида эмаслигини айтганди. Кеча, 15 ноябрь куни Шольц ва Путин 2022 йил охиридан буён биринчи бор телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда улар Россия-Украина урушини муҳокама қилди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Эммануэль Макрон Жо Байден Олаф Шольц Кир Стармер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг