Байден Германияга хайрлашув ташрифини якунлади
Олам
−
18 Октябрь
3668АҚШ Президенти Жо Байден давлат раҳбари сифатида Германияга сўнгги ташрифини якунлади. Бугун, 18 октябрь куни кечқурун у АҚШга қайтиб кетди. Байденнинг Берлинга ташрифи 24 соатдан кам давом этди.
Америка етакчиси Германия пойтахтига кеча, 17 октябрь куни кечқурун етиб борди. 18 октябрь куни у Берлиндаги президент қароргоҳида – Бельвю саройида ҳарбий шараф билан кутиб олинди. Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Байденга Германиянинг олий давлат мукофоти – Германия Федератив Республикасининг “Буюк хизматлари учун” махсус тоифасидаги “Катта хоч” орденини топширди.
Ушбу воқеани эълон қилар экан, Германия Президенти идораси бу йўлда Байденнинг немис-америка дўстлиги ва сўнгги беш ўн йилликда, асосан Байден туфайли ва айниқса, Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги фонида кучайган трансатлантик иттифоқни мустаҳкамлашдаги хизматлари қайд этилганини таъкидлади.
Байден 1989 йилдан 1993 йилгача ҳукмронлик қилган катта Жорж Бушдан кейин Германиянинг олий давлат мукофотига сазовор бўлган биринчи АҚШ Президенти бўлди.
Учрашувда Штайнмайер ва Байден Украинани қўллаб-қувватлаш ва Яқин Шарқдаги можарони юмшатиш масалаларини муҳокама қилди. Худди шу мавзулар канцлер Олаф Шольц билан суҳбатда ва Байден ва Шольц, шунингдек, Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер иштирокидаги тўртлик йиғилишида кўтарилди.
Аввалига Байден Германияга 10 октябрь куни уч кунлик давлат ташрифи билан боришни режалаштирган эди, унинг давомида у АҚШнинг Рейнланд-Пфальцдаги Рамштейн авиабазасида Украина бўйича алоқа гуруҳи йиғилишида иштирок этиши керак эди. Бироқ 2025 йилнинг январида давлат раҳбари лавозимини тарк этадиган Байден ўша пайтда Флорида қирғоқларига яқинлашиб келаётган “Милтон” тўфони сабаб бу ташрифни кейинга қолдирган эди.
Маълумот учун, АҚШ президентининг Германияга сўнгги давлат ташрифи 1985 йилда Рональд Рейган Бонн, Битбург ва Берген-Бельсенга ташриф буюрганида содир бўлган. Шундан сўнг Америка президентларининг Германияга ташрифлари фақат ишчи даражада бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь