Шодмонов коррупция билан боғлиқ ҳолатларда ўзини айблади
Жамият
−
27 Декабрь 2019
1424325 декабрь куни Бош прокуратурада Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупция ҳолатлари ҳамда уларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни муҳокама қилишга бағишланган Коррупцияга қарши кураш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурор коррупция билан боғлиқ ҳолатларга қарши курашда вазирлик етарли даражада ишламаганини қайд этди.
“Юқоридаги салбий ҳолатларда ходимлар, раҳбарият, менинг бошчилигимда бизнинг, шахснинг айби катта аҳамиятга эга”, дея ўз тушунтиришларини бериб ўтди Соғлиқни сақлаш вазири.
Унда Бош прокурор комиссиянинг хулосасини ўқиб эшиттирди. Йўлдошев томонидан тизимдаги аксар раҳбарлар коррупциядан қутила олмаётгани қаттиқ танқид қилинди. Психотроп моддаларнинг ноқонуний олди-сотдиси устида айрим шифокорларнинг ўзи тургани таъкидланди. Ниғматилла Йўлдошев томонидан ҳамшира ёки санитария ходими ўрни 100 доллардан 1 000 долларгача сотилаётгани айтилди. Соғлиқни сақлаш тизимида уруғ-аймоқчилик урчигани қайэ этилди.
Юқоридаги ҳолатларга изоҳ олиш мақсадида, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов минбарга таклиф этилди. У тизимда коррупцияга қарши кураш Президент талаби даражасида олиб борилмаётгани, халқ кутаётган натижага эришилолмаётганини тушунтирди. Соғлиқни сақлаш тизимида ўзгаришларни амалга ошириш учун 180дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганини айтди. Структуравий ўзгаришларни амалга ошириш учун вазирликда 6та янги бошқарма ва вазирлик қошида 3та агентлик тузилганини билдирди.
Бунга жавобан Бош прокурор Соғлиқни сақлаш вазири ходимлари унинг буйруғини бажармаётган вақтда, қабул қилинган 180та ҳужжатни қандай бажариши мумкинлигини сўради. Нима учун Президентнинг 2019 йил 27 майдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижро қилинмаганлиги сабаблари сўралди. Йўлдошев Шодмоновга аллақачон вазирликдаги барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Адлия вазирлиги ҳуқуқий экспертизасидан ўтказилиши лозимлигини эслатди.
Вазир юқорида санаган вазирликдаги структуравий ва бошқа ўзгаришлар Президент ва Президент Администрацияси талаблари билан бўлаётганини тушунтирди. Бунга жавобан Соғлиқни сақлаш вазири коррупция билан боғлиқ ҳолатларда ўзини ва вазирлик раҳбариятининг айби борлигини тан олди ва бу хусусида ишлар олиб борилаётганини тушунтирди.
Унга кўра, ўтган давр мобайнида 13та ҳудудий бошқармалари, 180та туман тиббиёт бирлашмалари, 136та вилоят муассасаларининг ҳам бошлиқлари тўлиқ алмаштирилди ва янгиларига вазирликдаги ислоҳотлар нуқтаи назаридан келиб чиқиб вазифалар қўйилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь