Шоҳжаҳон Жўраевга қарши очилган иш судга оширилди

Маданият-санъат

image

Аввалроқ хонанда Шоҳжаҳон Жўраев собиқ турмуш ўртоғини ҳақорат қилганликда айбланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди. Эндиликда мазкур ҳолат судга оширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот котиби Зокиржон Қўзибоев QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Шоҳжаҳон Жўраев жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 7 февралдаги қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида (Ҳақорат қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган ва 1,5 млн сўм жаримага тортилган. Бироқ орадан кўп ўтмай, шу йилнинг 15 мартида хонанда собиқ турмуш ўртоғига Telegram орқали овозли хабар юбориб, ҳақоратлаган ҳолда унинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаган.

Бундан ташқари, Жўраев ўзининг шу каби ҳаракатларини давом эттириб, 2023 йил 12 декабрь куни ҳам собиқ турмуш ўртоғи истиқомат қиладиган кўп қаватли уй ёнига бориб, уни ҳақорат қилган. 

“Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судьясига келиб тушган. Воқеа Мирзо Улуғбекда бўлгани учун судья ишни Мирзо Улуғбек туман судига кўчиришни сўраган”, дейди Зокиржон Қўзибоев.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Шоҳжаҳон Жўраев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг