Шоҳжаҳон Эргашев рингга қайтмоқчи
Спорт
−
03 Январь 2024 13433 1 дақиқа
Охирги жангида пуэрто-риколик Сабриэль Матиасга имкониятни бой берган ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев яна жанг ўтказмоқчи. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Эргашев март ойида рингга қайтишни режалаштирмоқда. У 28 март куни ўтказиладиган бокс турнирида жанг қилиши кутиляпти.
Ҳозирда 32 ёшли чарм қўлқоп устаси Тошкент шаҳрида жароҳати сабабли даволанмоқда.
Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев шу вақтга қадар профрингда 24 та жанг ўтказиб, 23 тасида ғалаба қозонган. 1 та жангида эса имкониятни бой берган.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель