Шимолий Кореяда беш кунлик карантин жорий этилди
Олам
−
25 Январь 2023
7089Шимолий Кореяда жорий йилнинг 25-29 январь кунлари, беш кунлик карантин эълон қилинди. Бу ҳақда “Nk News”нашри хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 25 январь кунидан бошлаб Шимолий Корея ҳукумати пойтахт Пхеньян аҳолиси орасида нафас олиш йўллари касалликларининг кўпайиб бораётгани сабабли беш кунлик карантин жорий этди.
Карантиннинг жорий этилишига аҳоли ортасида тарқалаётган шамоллаш сабаб қилиб олинган. Аммо COVID-19 билан касалланиш ҳолати ҳақида маълумот келтирилмаган.
Хабарга кўра, ҳукумат аҳолидан ҳафта охиригача уйларида қолишлари ва кунига бир неча марта ҳароратни текширишлари кераклигини талаб қилган.
Мамлакатнинг бошқа шаҳарлари карантин остида қолаётгани ҳозирча номаълум. Давлат ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳам бу ҳақида ҳеч нарса демаган.
Озода Чориева
LiveБарчаси