Шимолий Корея Япон денгизи томон 10 га яқин баллистик ракета учирди

Олам

image

Шимолий Корея Япон денгизи томон 10 га яқин баллистик ракета учирди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

Агентлик дастлаб битта баллистик ракета учирилганини ёзди. Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси кейинроқ 10 га яқин қисқа масофали баллистик ракеталар учирилганига аниқлик киритди.

“Шимолий Корея баллистик ракеталарни синовдан ўтказиш баҳонасида провокация қилишда давом этмоқда, бироқ уларни бу қадар кўп миқдорда учириш одатий ҳол эмас. Ҳарбийлар батафсил тавсифларни, жумладан, ракета модели ва парвоз масофасини таҳлил қилмоқда”, дейилади қўмита баёнотида.

NHK телеканалининг Япония қирғоқ қўриқлаш хизматига таяниб, хабар беришича, ракеталар аллақачон денгизга – Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига тушиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, 27 май куни Шимолий Корея ҳарбий разведка сунъий йўлдоши бўлган янги турдаги ракета учирилиши муваффақиятсиз якунлангани ҳақида хабар берганди. Ракета ҳавода портлади. Май ойи бошида Шимолий Корея аллақачон бир нечта қисқа масофали баллистик ракеталарни учирган эди, уларнинг барчаси Корея яримороли ва Япония ўртасидаги денгизга қулаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея баллистик ракета Япон денгизи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made