КХДР учирган жосус сунъий йўлдош муваффақиятсизликка учради
Олам
−
28 Май
4557Шимолий Кореянинг Маллиген-1-1 жосус сунъий йўлдошини олиб кетаётган ракета учирилганидан кўп ўтмай парвозининг биринчи босқичида ҳавода портлади. Бу ҳақда КХДР Давлат аэрокосмик муҳандислик бошқармасига таяниб, Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳалокатга ракета двигателининг носозлиги сабаб бўлган.
Жанубий Корея ҳарбийлари 27 май куни кечқурун Шимолий Кореянинг ғарбий қирғоқларидан ракета учирилганини қайд этди. Сеул Шимолий Корея разведка сунъий йўлдоши учирилганидан бир неча дақиқа ўтгач, унинг қолдиқлари ва ракета қолдиқлари КХДРнинг ўша ғарбий қирғоқлари яқинида денгизга қандай қулаганини кузатганини айтди.
Япониянинг NHK телеканали ёнғин ичида қолган қолдиқларнинг денгизга қулагани тасвирланган видеони намойиш этди. NHK телеканалининг маълум қилишича, кадрлар 27 май куни кечки пайт Хитойнинг шимоли-шарқий қирғоқларидан суратга олинган. Бунгача расмийлар Япониянинг Окинава ороли аҳолисини бошпана топишга чақирган, бироқ тез орада огоҳлантириш бекор қилинган.
Ўз навбатида, Корея Республикаси Президенти КХДР томонидан баллистик ракета технологиясидан фойдаланган ҳолда ҳар қандай учириш БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари билан тақиқланганини қайд этган.
LiveБарчаси