Шимолий Корея кутилмаганда режаларини ўзгартирди
Олам
−
24 Июнь 2020
16198КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин Корея Республикасига қарши ҳарбий амалиётлар ўтказиш режасини амалга оширишни кейинга қолдирди. У тегишли қарорни Корея Меҳнат партиясининг (КМП) 7-чақириғида қабул қилди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги (КМТА) хабар бермоқда.
"Меҳнат партиясининг дастлабки йиғилишида яқинда юзага келган вазият ҳақида сўз борди. Унда жанубга қарши ҳарбий ҳаракатлар режаси кейинга қолдирилди”, дейилади агентлик хабарида.
Таъкидланишича, учрашув давомида ҳарбий сиёсатнинг асосий лойиҳалари кўриб чиқилган. Ушбу йиғилишда тақдим этиладиган ҳисобот ва қарорлар, шунингдек, мамлакатнинг ҳарбий базасини янада кучайтириш бўйича ҳукумат чора-тадбирларини акс эттирувчи турли ҳужжатлар кўриб чиқилган.
22 июнь куни Пхеньян нашриётлари ва босмахоналари Жанубий Кореяга тарқатиш учун 12 миллион ташвиқот варақасини чоп этди. "Душманларга қарши варақалар матбуотда чоп этилмоқда. Жанубий Корея ҳукумати икки йил давомида ўзларининг айёр ҳийла-найранглари билан Шимолий Корея халқларининг барча умидларини корейслараро келишувлар орқали масхаралашмоқда", деган баёнот билан чиққан эди КХДР расмийлари.
Маълумотларга кўра, турли институтларнинг ёш талабалари варақаларни тарқатиш учун кенг кўламли кампанияни бошлашган.
Бундан ташқари, Шимолий Корея баланд овозли ташвиқот карнайларини чегардан олиб кетишга ҳам қарор қилган. Аввалроқ, КХДР Корея Республикаси билан чегарада баланд овозли карнайларни ўрнатишни бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси