КХДР чегарада баланд овозли карнайларни ўрнатишни бошлади

Олам

image

КХДР Корея Республикаси билан чегарада баланд овозли карнайларни ўрнатишни бошлади. Бу ҳақда бугун, 22 июнь куни ҳарбий манбаларга таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар бермоқда.

Ҳарбийларнинг сўзларига кўра, КХДР қуролсизлантирилган зонада карнайларни жойлаштира бошлаганига оид белгилар топилди, дея таъкидлайди агентлик.

Чегарада тарғибот воситаларидан фойдаланмаслик икки мамлакат мудофаа вазирлари томонидан 2018 йил сентябрь ойида имзоланган ҳарбий битим шартларидан бири эди. У имзоланганидан кейин иккала томон ҳам қуролсизлантирилган зонада ўрнатилган тарғибот-ташвиқот воситаларини демонтаж қилишди.

КХДР Марказий телеграф агентлигининг маълум қилишича, Пхеньян нашриётлари ва босмахоналари Жанубий Кореяда тарқатиш учун 12 миллионта ташвиқот варақасини чоп этган. Таъкидланишича, Халқ Демократик Республикасининг бошқа шаҳарлари босмахоналари қўшимча равишда бир неча миллион варақа тайёрлашни режалаштирмоқда. Агентлик, шунингдек, сайловолди ташвиқоти материалларини тарқатиш учун асбоб-ускуналарни тайёрлаш ишлари якунлангани тўғрисида ҳам маълумот берди. Хусусан, варақаларни тарқатиш учун 3 мингдан ортиқ шардан фойдаланиш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

КХДР

Баҳолаганлар

372

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг