Шифокорлар 18 ёшли қизнинг ошқозонидан 4 кг соч ўрамини чиқариб олди
Саломатлик
−
02 Октябрь 2023
58541Қирғизистон Миллий госпиталида жарроҳлар кам учрайдиган патология бўйича операция ўтказди. Улар 18 ёшли қизнинг ошқозонидан 4 кг соч ўрамини чиқариб олди. Бу ҳақда “АКИpress” хабар берди.
Маълум қилинишича, 18 ёшли қиз кўнгил айниши, овқатдан кейин қусиш, ҳазм қилишдаги муаммолар, вазн йўқотиш ва оғир умумий заифлик билан шифохонага ётқизилган.
Шифокорлар қизда умумий текширув ўтказган ва унинг бутун ошқозон бўшлиғини 35 см ўлчамдаги ва тахминан 4 кг оғирликдаги катта соч ўрами эгаллаб олганини аниқлаган.
Уларнинг билдиришича, ютилган моддалар, ноозиқ-овқат зарралари ва шилимшиқлар соч толалари билан бирикиб, безоар (ошқозон, ичак трактида ҳосил бўлган бегона тўқималар) тўқималарни ҳосил қилган. Кейинчалик у ўсимтага ўхшаш ҳажмли шаклланишга айланиб, трихобезоарни келтириб чиқарган.
Жарроҳлар Абдулла Матмуратов ва Тамерлан Жумабеков операция ўтказиб, ошқозондаги катта ўрамни олиб ташлаган.
LiveБарчаси