Шифохоналарда даволанаётганлар 2 834 нафарга тушди

Жамият 3816
image

Бугун, 2 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 192 нафарга ортиб, 57 646 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•    156 нафари Тошкент шаҳрида;
•    21 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
•    10 нафари Самарқанд вилоятида;
•    5 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар:

•    Тошкент шаҳрида 212 нафар;
•    Тошкент вилоятида 91 нафар;
•    Бухоро вилоятида 20 нафар;
•    Самарқанд вилоятида 20 нафар;
•    Андижон вилоятида 12 нафар;
•    Жиззах вилоятида 12 нафар;
•    Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар;
•    Сурхондарё вилоятида 5 нафар;
•    Қашқадарё вилоятида 4 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, 54 338 (+383) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.

Ҳозирда 2 834 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 3
t
×