Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
18 Июль 2020
12344Бугун, 18 июлдан Ўзбекистонда тиббиёт муассасалари беморларни COVID-19 га текширмасдан қабул қила бошлайди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Феруза Ҳамробоева маълум қилди.
Сўнгги вақтларда тиббиёт муассасалари коронавирус аломатлари бўлса ҳам беморни тест натижасисиз қабул қилмаётгани ҳақида кўплаб хабарлар тарқалганди.
“Бу масала бугунги Ҳукумат йиғилиш штабида кўриб чиқилди. Бугундан бошлаб клиникаларга беморларни қабул қилиш, тест синовларисиз ўтказишига қарор қилинди”, деди Ҳамробоева.
Унинг сўзларига кўра, тез тиббий ёрдамга бемор мурожаат қилганда тест жавобини кутмасдан ёрдам кўрсатиш ваколати ҳам юклатилди.
Маълумот учун, 18 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15896 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 9003 нафари соғайган ва 80 нафари вафот этган.
LiveБарчаси