Мактабдаги коррупциянинг сабаби ойлик маошининг камлиги — Шерматов
Жамият
−
25 Май 2021
7488Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган беш ташаббус фестивалидаги иштироки давомида QALAMPIR.UZ журналисти Феруза Нажмиддинова билан бўлган суҳбат вақтида таълим тизимидаги камчиликларни айтиб ўтди.
“Энг катта камчилигимиз бу кадрлар масаласи ҳисобланади. Чунки мактаб ташқарисини чиройли ремонт қилиб, ҳамма шароитларни қилиб берганингизда ҳам мактаб ичидаги муҳитни ўзгартириш ўқитувчига боғлиқ”, деб таъкидлади Халқ таълим вазири Шерматов.
Вазир халқ таълими тизимидаги коррупция ҳақида ҳам гапириб, бу бало барча соҳаларда борлигини айтиб, ўз соҳасидаги коррупция у қадар қўрқинчли ҳолатда эмаслигини таъкидлади.
“Афсуски, коррупция жамиятимиздаги барча соҳаларда мавжуд. Мисол учун қурилишда ҳатто ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ўрганларда ҳам. Албатта, бу касалликни йўқотишимиз керак. Мактаблардаги коррупция унчалик катта даражадаги коррупция деб ўйлаш нотўғри. Йиллар давомида мактаб ўқтувчиларнинг ойлик маоши кам бўлгани, кўп ташкилий ишларни ўз ҳисобларидан бажарганликлари коррупцияга сабаб бўлган”, деб таъкидлади Халқ таълим вазири Шерматов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шерзод Шерматов тошкентликларнинг кўпи эркин бўлиб кетгани, ўқимай қўйганини ҳамда мактабда ҳар бир синфдаги ўқувчилар сонини 24 нафарга тушириш қўшимча 9 трлн кетишини айтиб ўтган эди.
Нурматов Сардор Aли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь