Шерали Жўраев ва Озодбек Назарбековнинг Аҳмадбой ишига нима алоқаси бор? (видеоинтервью)
Интервью
−
12 Февраль 2020
43047Аввалроқ, Жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман судида судланувчи Аҳмаджон Турсунбоев (халқ орасида Аҳмадбой) ва бошқаларга нисбатан суд ҳукми эълон қилингани ҳақида маълум қилган эдик. Аҳмаджон Турсунбоевга 14 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазонинг тўртдан бир қисми қисқартирилди.
Аҳмаджон Турсунбоев суд муҳокамаси вақтида QALAMPIR.UZ’га интервью берди. Унинг айтишича, жабр кўрган фуқароларга пулларни қайтаришга имконияти етарли ва энди пуллар профессионал шаклда тақсимланади.
Аҳмадбой ҳибсланганда одамлар орасида унинг санъаткорлар билан ҳам олди-бердиси бўлгани, ҳатто, таниқли ҳофиз Шерали Жўраевдан тортиб, Равшан Комилов, Дилфуза Исмоилова ҳам Аҳмадбойнинг “клиент”и экани ҳақида гаплар тарқалганди. Турсунбоев биз билан суҳбатда буларни рад этди.
“Терговчилар ишни ёмон олиб боргани йўқ. Терговчилар одамлар ўз хоҳишлари билан берилган пуллар масаласида юракдан эътибор бериб иш олиб боришди. Одамлар 3 минг доллар берган бўлса, “5 минг берганман” деган жойлари бор. Фуқароларга топширилиши масаласида барча мол-мулк давлатга ўтган. 12 минг нафар жабр кўрган фуқароларга профессионал тартибда тақсимлаб берилади. Қонун бўйича 100 фоиз ёпилади. Имкониятим бор, пул бор. 120 минг доллар пул белгиланган. Қонун бўйича 40 миллион доллар ёпилади.
Мен қорамол бизнеси билан шуғулланар эдим. Лекин тўғри қилган ишимдан пушаймонман. Ишлаб “оборот” қилганман, лекин фоиз ҳисобида берганман. Бу ўйинга кирсангиз, чиқа олмайсиз. Менинг мақсадим ёмон бўлмаган, фуқароларни алдаш бўлмаган. Маҳаллаларда йўлларни, қабристонларни таъмирладим”, дейди айбланувчи.
Аҳмаджон Турсунбоев санъаткорлар ҳақида берилган саволга ҳам жавоб беришдан қочмади.
Менга “фалончи артист сизга пул берибди, пистончи пул берибди” дейишади. Мен санъаткорлар билан олдди-берди қилмаганман. Ўғил тўйи қилганимда тўёна ҳисобида олиб келишган. “Шерали Жўраевдан, Озоддан пул олибди” деган гап бу – қуруқ гап. Кимдир бирор киши орқали киритмаган бўлса, бирор артист келиб бевосита қўлимга пул бермаган. Менга ўзи фарқи йўқ. Ҳамма тенг фуқаро”, дейди Аҳмадбой.
Сўзининг сўнггида айбланувчи бу ишларни унга ҳеч ким ўргатмагани, ҳеч кимни алдамагани ҳақида қатъий гапирди.
“Кўпчилик бу ишни ким ўргатгани ҳақида сўрайди. Менга биров ўргатмаган. Пирамида дейишади. Менга айтинг-чи, ишни жой-жойида олиб борсангиз, сизга фуқаролар ишонади, тўғрими? Агар бошидан алдасангиз, сизга ҳеч ким ишонмайди. Мен ўз вақтида пулини тўлаганман. Шу сабабли одамлар ишонган. Менинг энг катта айбим, мижозлар жуда кўпайиб кетган ва мен шу пайтда фаолиятни тўхтатшим керак эди”, дейди у.
Ушбу интервьюни тўлиқ шаклда YouTube’даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь