Шавкат Мирзиеёв Венгрия Бош вазирини қабул қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Туркий кенгашнинг Бакудаги саммити доирасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни қабул қилди.

Учрашув аввалида Венгрия ҳукумати раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистоннинг кенгашга қўшилгани билан самимий табриклади. Ушбу ташкилот доирасида ҳамкорликни ривожлантириш мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги шериклик истиқболлари кўриб чиқилди. 

Амалий ҳамкорликка оид, аввало қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, саноат, фармацевтика, туризм ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суришда икки томонлама Ҳукуматлараро комиссиясининг учрашувларини мунтазам ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди. 

Халқаро аҳамиятга молик, жумладан Ўзбекистон-ЕИ йўналишидаги шерикликнинг долзарб масалари ҳам кўриб чиқилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Венгрия Виктор Орбан

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг