Шавкат Мирзиёев ва Робахон Маҳмудованинг ҳужжатлари МСКга топширилди
Жамият
−
31 Май 2023
6534Бугун, 31 май куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Марказий сайлов комиссиясига ушбу партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олишни сўраб мурожаат этди ва қонунчиликда белгиланган ҳужжатларни топширди.
МСКга сиёсий партия юқори органининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори, мажлис баённомаси, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози экани тўғрисидаги аризаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тақдим этилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Худойқулович Ҳамзаев, Халқ демократик партиясидан Улуғбек Илёсович Иноятов, “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Маҳмудова Анваровна, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев Президентлик учун курашади. "Миллий тикланиш" демократик партияси эса президентлик сайловига ўз номзодини қўймаслигини маълум қилган. Партияси раҳбари Алишер Қодиров амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 29 май куни Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятов ва “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Маҳмудованинг сайловолди дастурлари эълон қилинганди. 30 май куни эса Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Ҳамзаев ва Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан амалдаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурлари эълон қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь