Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга қайтиб келди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россияга амалий ташрифини якунлаб, Москвадан Тошкентга қайтиб келди.

Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди ҳамда фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташриф давомида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди

 

Москва шаҳрининг Александр боғидаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гул қўйди.

Москва шаҳридаги Ислом Каримов хиёбонига ташриф буюриб, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг