Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан телефонда гаплашди
Жамият
−
10 Февраль 3318 1 дақиқа
Бугун, 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, суҳбат давомида Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.
Товар айирбошлаш суръати барқарор экани мамнуният билан қайд этилган. Саноат кооперацияси лойиҳалари амалга оширилмоқда, йирик инфратузилмавий лойиҳалар, шу жумладан “Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон” темирйўли ва Қамбарота гидроэлектрстанцияси қурилиши бўйича биргаликдаги ишлар давом эттирилмоқда.
Президентлар минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашган, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилган.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль