Путин Мирзиёевга Хитойга сафари таассуротларини айтиб берди

Жамият

image

Бугун, 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мулоқот давомида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия етакчилари олий даражадаги учрашувлар натижасида эришилган келишувлар ижросининг бориши ҳамда бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилди.

“Товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, етакчи корхоналарнинг кооперация лойиҳаларини амалга ошириш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш, шу жумладан ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”, дейилади хабарда.

Ўз навбатида, Кремль матбуот хизмати Владимир Путин суҳбат давомида Хитой раҳбарияти билан яқинда Пекинда бўлиб ўтган музокаралар ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашганини маълум қилди.

Шунингдек, Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига бўлажак давлат ташрифига тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинган. Айрим манбаларга кўра, Путин май ойида Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 февраль куни Шавкат Мирзиёев Россия раҳбари билан Қозонда бўлиб ўтган учрашувида Путиннинг сайловдан кейинги дастлабки ташрифлардан бири Ўзбекистонга бўлишини, ушбу ташрифга “жуда жиддий” тайёргарлик кўраётганини айтганди.  Путиннинг сайловдан кейинги илк хорижий сафари 16-17 май кунлари Хитойда бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг