Путин биринчи хорижий сафари учун нега айнан Хитойни танлаганини тушунтирди

Олам

image

Хитой етакчиси Си Цзиньпин ўтган йилнинг март ойида Хитой Халқ Республикаси раислигига қайта сайланганидан сўнг ўзининг биринчи хорижий ташрифи билан Россияга борган эди. Шунинг учун Россия Президенти Владимир Путин ҳам қайта сайланганидан кейинги илк сафари учун Хитойни танлади. Бу ҳақда Россия етакчиси Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Путиннинг сўзларига кўра, Си Цзиньпиннинг биринчи хорижий ташрифи сифатида Россияни танлагани “Россия-Хитой муносабатларининг юқори даражаси ва алоҳида хусусиятини” тасдиқлайди.

“Россия Президенти лавозимига расман киришганимдан сўнг илк хорижий ташрифимни Хитойга қилганим мантиқан тўғри. Албатта, бу ерда маълум бир рамзийлик бор, лекин фақат шу эмас. Бу тадбирлар мазмунга бой, жуда фойдали ва бизга “соатларни созлаш”га ёрдам беради”, дейди у.

Путиннинг қўшимча қилишича, Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик “қўшни давлатлар ўртасидаги алоқаларни қандай қуриш кераклиги” намунасига айланган.

Шунингдек, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

  1. Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикасининг икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 75 йиллиги муносабати билан янги даврга қадам қўяётган ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёноти.
  2. Россия Федерацияси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида “Катта мушуклар мамлакати” трансчегаравий қўриқхонасини ташкил этиш тўғрисидаги битим.
  3. Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати (Россия Федерацияси) ва Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси ўртасида Россия Федерациясидан Хитой Халқ Республикасига экспорт қилинадиган Қуддус артишокига қўйиладиган фитосанитария талаблари тўғрисидаги Протокол.
  4. Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати (Россия Федерацияси) ва Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси ўртасида Россия Федерациясидан Хитой Халқ Республикасига экспорт қилинадиган мол гўштига нисбатан инспекция, карантин ва ветеринария санитария талаблари тўғрисидаги баённома.
  5. Катта Уссурий оролини (Хэйсяцзыдао) ривожлантиришнинг ягона концепцияси.
  6. Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлиги ўртасида инфратузилма ва муҳандислик қурилиши соҳасида ҳамкорликни рағбатлантириш тўғрисидаги англашув меморандуми.
  7. 2022 йил 4 февралдаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати (Россия Федерацияси) ва Хитой Халқ Республикасининг божхона бош бошқармаси ўртасида ҳудудни санитария муҳофазаси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш тўғрисида Қўшма ҳаракатлар режаси; .
  8. “Russia Today” халқаро ахборот агентлиги ва “Синьхуа” ахборот агентлиги (Хитой Халқ Республикаси) ўртасида BRICS'га аъзо мамлакатлар экспертлар форумини ўтказиш тўғрисидаги меморандум.
  9. "Россия ахборот агентлиги (ИТАР-ТАСС)" федерал давлат унитар корхонаси (Россия Федерацияси) ва Синьхуа ахборот агентлиги (Хитой Халқ Республикаси) ўртасида ахборот алмашиш ва ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим.
  10. “Газпром-Медиа” холдинг акциядорлик компанияси ва Хитой медиа корпорацияси (CMG) ўртасида ҳамкорлик меморандуми.
  11. "Деловая Россия" Бутунроссия жамоат ташкилоти ва Хитой Халқаро савдони ривожлантириш қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми.

Путиннинг Хитойга сафари 16-17 май кунлари бўлиб ўтади. Эртага, 17 май куни Владимир Путин Харбиндаги маҳаллий политехника университети талабалари билан учрашади. Хитойлик ёшлар Россия раҳбарига саволлар бериши мумкин бўлади. Университет Россия томонидан 100 йил аввал рус-хитой кадрлар тайёрлаш мактаби сифатида ташкил этилган.

Маълумот учун, биринчи уч президентлик муддати бошида Путин илк хорижий сафар сифатида қўшни давлатларга – 2000 йилда Беларусга, 2004 йилда Украинага ва 2012 йилда яна Беларусга борган. 2018 йилда Путиннинг тўртинчи президентлик муддати бошида биринчи давлат ташрифи Австрияга бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Хитой Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made