Шавкат Мирзиёев Покистон Президентига ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
23 Май 2020
4883Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Карачи шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алви ва Бош вазири Имрон Хонга таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Давлат раҳбари Покистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди", дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, 22 май куни "Покистон халқаро авиакомпанияси"га қарашли йўловчи самолёти Карачи шаҳрида ҳалокатга учраган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, авиаҳалокат оқибатида қурбон бўлганлар сони 100 нафарга яқинлашган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023