Шавкат Мирзиёев Ортиқхўжаевни танқид қилди (видео)

Жамият

Юнусободда ишчилар дарахтлар атрофини бетонлаб ташлади north_east

Юнусободда ишчилар дарахтлар атрофини бетонлаб ташлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти акс этган “Махсус ракурс” кўрсатувининг навбатдаги сони тақдим этилди. Унда Президент йирик инвестицион лойиҳалар билан танишаётган вақтда Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоҳида мурожаат қилиб, шаҳар ичидаги қурилиш ишларини танқид остига олди.

“Мен 4-5 йил Тошкентда ишлаганман, оғайни. Бу ерда 120 лик кичкинагина канализация қўйганмиз. Сен у ерда тўққиз қаватли уй қўйиб қўйибсан. Худо хайрингни берсин, насос станцияни қуришимиз керакми ёки йўқми? Қувурларни мустаҳкамлаш керакми? Мактаб-чи? Боғча-чи?” дейди Шавкат Мирзиёев.

Дастурда айтилишича, учрашув якунлари бўйича президентнинг асосий топшириғи - лойиҳаларни сифатли амалга ошириш учун уларни экспертизадан ўтказиш, бу тизимни тармоқлар ва ҳудудлар кесимида ҳам татбиқ этиб, инвестиция лойиҳаларининг тайёрланиши ва бажарилишини баҳолаб бориш, қуйи бўғиндаги мутахассисларга кўмаклашишдан иборат.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

1485

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг