Шавкат Мирзиёев Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Жамият

image

Бугун Ўзбекистонда  умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни катта кўтаринкилик билан нишонланмоқда.

9 май кун эрталабдан Тошкентдаги Хотира майдонига сенаторлар ва депутатлар, ҳукумат аъзолари, ҳарбийлар йиғилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хотира майдонига кириб келди.

Давлат раҳбари ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, ҳукумат аъзолари, жамоат ташкилотлари томонидан Мотамсаро она ҳайкалига гуллар қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг