Шавкат Мирзиёев Ғофур Ғулом боғига борди (видео)
Жамият
−
26 Май 2023
9969Бугун, 26 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғига бориб, у ердаги одамлар билан мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Асадов томонидан эълон қилинган видеолавҳада Шавкат Мирзиёевнинг боғда сайр қилаётган фуқаролар, жумладан қашқадарёлик эркак ва Паркентдаги болалар уйи тарбияланувчилари билан суҳбатлашганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Президент Мирзиёев пойтахтнинг Чилонзор туманидаги саноат зонасига борган ва у ердаги ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирганди. Шундан сўнг, у “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тизимидаги 7-автобус саройига борди, у ердан автобусга ўтириб, оддий йўловчилар билан бирга йўналиш бўйлаб юриб кўрди.