Шавкат Мирзиёев декабрда Кореяга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг декабрь ойида Жанубий Кореяга сафар қилади. Бу ҳақда Корея Президенти Мун Чжэ Ин Шавкат Мирзиёевга йўллаган табригида айтиб ўтган.

“Ўзбекистон Республикаси халқининг фаол қўллаб-қувватлаши билан Президент лавозимига муваффақиятли қайта сайланганингиз билан Сизни самимий қутлашга ижозат бергайсиз. Сизнинг моҳирона раҳбарлигингизда Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини давом эттиришига ишонаман”, деган Мун Чжэ Ин.

Корея раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Президент сифатида фаолиятининг иккинчи муддати давомида яқин ҳамкорлик қилиш орқали икки мамлакат ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга умид билдирган.

“Сиз ва рафиқангиз билан жорий йил декабрь ойида Кореяда учрашишимни орзиқиб кутмоқдаман. Сизга мустаҳкам соғлик, Ўзбекистон Республикасига эса абадий равнақ тилайман”, деган Корея Президенти.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев қасамёд қабул қилиб, расман иккинчи Президентлик муддатига киришди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made