Мирзиёев Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга қасамёд қилди

Жамият

image

Бугун, 6 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг янги биносида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш маросими бошланди. 

Ўзбекистон Конституциясининг 92-моддасига биноан, Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев қуйидагича қасамёд қабул қилди.

“Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Қонунчиликка кўра, Президент Олий Мажлис палаталари йиғилишида қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади.

Инаугурация Сенатнинг (парламент юқори палатаси) янги биносида бўлиб ўтмоқда. Ўтган сафар – 2016 йилнинг 14 декабрида ушбу маросим Қонунчилик палатаси (парламент қуйи палатаси) биносида бўлиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайловининг натижаларига кўра, ЎзЛиДеп номзоди Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. 

Маълумот учун, сайловда иштирок этган номзодлар қуйидагича овоз тўплади:

•  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов – 3,4 фоиз;

•  Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Нарзулло Наимович Обломурадов – 4,1 фоиз;

•  Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Алишер Келдиевич Қодиров – 5,5 фоиз;

•  Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Азизовна Варисова – 6,6 фоиз;

•  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев – 80,1 фоиз.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг